UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  6 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  2 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  19 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2

Ироқ яна бир европалик мураббийга қизиқиб қолди Янгиликлар

Ироқ яна бир европалик мураббийга қизиқиб қолди

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг ҳал қилувчи учинчи босқичига йўл олган Ироқ терма жамоаси ҳозирда бош мураббийсиз.

Маълумки, бу жамоани сўнгги уч йил давомида бошқариб келган Сречко Катанец молиявий муаммо сабаб ўз ихтиёрига биноан ишдан бўшади. Чунки Ироқ футбол федерацияси словениялик мураббийга беш ойдан бери маош тўламаяпти. 

6 июль куни сайтимиз орқали Ироқ терма жамоаси бошқариши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатини келтиргандик.

Хуан Антони Пицци (Аргентина)

Пауло Аутори (Бразилия)

Педро Эммануэль (Португалия)

Рэзван Луческу (Руминия)

Пако Эррера (Испания)

Серхио Пиернас (Испания)

Дэнни Блинд (Нидерландия)

Бугун чиққан хабарга кўра, шорт-листдаги мураббийлар сони яна биттага ошди. Эндиликда Ироқ футбол федерацияси таниқли италиялик мураббий Альберто Заккерони билан ҳам музокара ўтказмоқчи. Заккерони учун Осиё футболи бегона эмас, чунки мураббий бунгача Япония ва БАА терма жамоаларида ишлаган. 68 ёшли мутахассис 2019 йилнинг январидан бери ишсиз. 

Эслатиб ўтамиз, Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш учинчи босқич "А" гуруҳида Эрон, Жанубий Корея, БАА, Сурия ва Ливанга қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика