UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  2 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  5 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   2 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  9 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11

Ироқ бизга муносиб рақибми? Ўзаро ўйинларда ҳисоб-китоб қандай? Янгиликлар

Ироқ бизга муносиб рақибми? Ўзаро ўйинларда ҳисоб-китоб қандай?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун БААдаги йиғин доирасидан ўрин олган иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб эса Осиёда ўз ўрнига эга бўлган - Ироқ.

Шундай экан икки терма жамоанинг ўзаро ўйинлар тарихи ва натижаларига тўхталиб ўтамиз.

Бу юрт вакиллари билан қарши шу вақтга қадар тўққиз маротаба тўқнаш келганмиз. Дастлабки ўйин 2000 йил Таиландда ўтказилган тўрт миллат кубоги мусобақасида бўли ўтган ва унда Ироқ 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. Бу Ироқнинг Ўзбекистон билан ўйинлардаги дастлабки ва ягона ғалабаси бўлиб қолмоқда.

Шундан сўнг ушбу терма жамоа билан 2004 йил ЖЧ-2006 саралаш босқичида икки хил натижа бўлган, Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекканмиз, Анвар Солиевнинг ягона голи бизга бир очко тақдим қилган эди. Амманда ўтган жавоб учрашувида эса термамиз 2:1 натижаси билан ғалабани ўз томонига оғдира олган. Шу йили Хитойда ўтказилган Осиё кубогида Миражалол Қосимовнинг жарима зарбасидан киритган тўпи кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тақдим қилган.
Оралиқдаги кичик танаффусдан сўнг Ироқ билан 2007 йил Рауф Инилеев даврида куч синашдик, ўртоқлик мақомида кечган беллашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишади.

2015 йилги Осиё кубогига тайёргарлик жараёнида миллий жамоамиз Ироқ билан икки бор ўйнади, натижа эса 0:0, 1:0 термамиз фойдасига. 2016 йил Самвел Бабаян бошқарувида жамоамиз Тошкентда Ироқни қабул қилди, бу ҳам ўртоқлик учрашуви доирасида. Марат Бикмаев ва Элдор Шомуродовнинг голларига Абубакр Баяр жавоб қайтарди, ҳисоб 2:1.

Ироқ билан охирги тўқнашув Эктор Купер даврига тўғри келади. Фаластиндан кутилмаганда мағлубиятга учраган терма жамоамиз Ироқ билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Томонлар эса голсиз дурангга рози бўлишади. Бугунги баҳс умумий ҳисобда 10-тўқнашув.



Демак Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги 9та ўйиннинг 5тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, 3та баҳсда дуранг қайд этилган ва битта учрашувда Ироқ зафар қучган. Ўзбекистон 9та гол урган ва 5та гол ўтказган.

Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси
01.09.2000 Ироқ - Ўзбекистон 2:0 | "Тўрт миллат кубоги"
18.02.2004 Ўзбекистон - Ироқ 1:1 | ЖЧ-2006 саралаши
18.07.2004 Ироқ - Ўзбекистон 0:1 | Осиё Кубоги-2004
13.10.2004 Ироқ - Ўзбекистон 1:2 | ЖЧ-2006 саралаши
02.07.2007 Ироқ - Ўзбекистон 0:2 | Ўртоқлик
25.12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 1:0 | Ўртоқлик
28.12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик
24.07.2016 Ўзбекистон - Ироқ 2:1 | Ўртоқлик
09.09.2019 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик

Ўзаро учрашувларда тўпурар йўқ, Анвар Солиев, Миржалол Қосимов, Максим Шацких, Александр Гейнрих, Азиз Ибрагимов, Улуғбек Бақоев, Жамшид Искандеров, Марат Бикмаев, Элдор Шомуродов биттадан тўп киритишган.

Футболчиларимизга бугунги ўйинда омад тилаб қоламиз!

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика