UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:40Суперлига. "Андижон" - "Бухоро". Асосий таркиблар маълум  5 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1

Иқбол Маликжонов: "Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик" Янгиликлар

Иқбол Маликжонов: "Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик"

Термизнинг "Сурхон" клуби Coca Cola Суперлигасининг жорий мавсумини 11-ўринда тугатди.

Мавсум якунлари хусусида жамоа ярим ҳимоячиси Иқбол Маликжонов фикрлари билан ўртоқлашди. 


- Иқболжон, мавсум "Сурхон" учун қандай якунланди?

- Янги мавсум олдидан "Сурхон" янги раҳбарлар қўлига ўтди. Бир сўз билан айтганда, жамоа янгитдан тузилди. Жамоа олдига 8 таликка кириш вазифаси қўйилганди. Аммо ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Бунга сабаб жамоа мавсум давомида барқарор футбол намойиш эта олмади. Бу эса натижаларимизнинг пасайишига ва кўп очко йўқотишимизга сабаб бўлди. 

- 2022 йилги мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Тўғриси, шахсан ўзим биринчи даврадаги ўйинларимдан кўнглим тўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмида эса ўзим ва мухлислар кутган даражада ўйнай олмадим, чунки жамоамиз Суперлигада қолиш учун курашди. Қачонки жамоа юқори ўринлар учун курашса, ўшанда футболчи ўзининг ўйинларидан ва жамоадаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилади. 

- "Сурхон"да қоласизми?

- Ҳозирча жамоада қолиш-қолмаслигим бўйича бирор аниқ гап айтолмайман. Ҳали бу ҳақда раҳбарият билан гаплашганимча йўқ. 

- Унда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борми?

- Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Лекин ҳаммасига таътилдан қайтганимиздан кейин аниқлик киритамиз. 

- ЖЧ-2022да қайси жамоага мухлислик қиляпсиз?

- Қатардаги ЖЧ-2022да Бразилия ва Португалия терма жамоаларига мухлислик қилмоқдаман

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика