Иорданиянинг Ироқ билан ўйини бекор қилинди

Narzulla Saydullayev
21 авг 2013, 14:17
Иордания миллий терма жамоасининг Ироқ билан 28 август куни ўтиши белгиланган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди.
Мисрлик мутахассис Ҳуссам Ҳассан мазкур беллашувда хориж клубларида ўйнаётган футболчилар хизматидан фойдалана олмаслиги боис баҳсни бекор қилиш ҳақида илтимос қилди. Шундан кейин Иордания ФА Ироқ ФФга расмий хат жўнатган.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаши плей-оффидаги дастлабки ўйин 6 сенятбрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтади.

Беҳзод Назаров

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia