UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  4 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  2 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Иорданияни ютиб хурсанд бўлганимиз яхшими ёки Австралияга ютқазиб хатолардан хулоса чиқариш тўғри йўлми? Янгиликлар

Иорданияни ютиб хурсанд бўлганимиз яхшими ёки Австралияга ютқазиб хатолардан хулоса чиқариш тўғри йўлми?

Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг февраль ойида Дубайда йиғин ўтказиши ва Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар чиқди.

Тўғриси рақиб номини кўриб ҳафсалам пир бўлди. Яна ўша ҳолат, эски ҳаммом, эски тос. Бир йилда бир маротаба шунга ўхшаш терма жамоалар билан ўйнамасак кўнглимиз жойга тушмайдиганга ўхшайди. Хўп бордик, ютдик ҳам дейлик. Иорданияни ютиб дўппимизни осмонга отамизми ёки футболчиларимизни қаҳрамонларга қиёслаймизми? Қачонгача биз ўзимизни алдаймиз, Иордания, Сурия, Фаластин кабиларни ютиб хурсанд бўлишни йиғиштирганимиз маъқул деб биламан. Тўғри, ғалаба қозонилган ўйинларда футболчиларга, терма жамоага ортиқча савол туғилмайди. Танқидлар босилади, мухлис кўнгли тўлади. Мана шу омил бизнинг катта хатоларимиздан бири ҳисобланади. Келинг, ундан кўра савиямиздан бир бош баландроқ бўлган рақиблар билан куч синашайлик. Майли мағлубиятга учрашсин, майли гол ўтказиб юборишсин. Муҳими ўша рақиб бизга хатоларимизни, яна нималар устида ишлашимизни кўрсатиб берсин. Энг кераги шу. Айнан кучли термалар билан ўйинлар биз учун дарс, камчиликларни кўриб олиш вазифасини бажаради. Аммо, охирги пайтларда Сурия ва Ироқни ҳам юта олмайдиган даражага келиб қолдик. Бу ҳам бор гап. Ўртоқлик учрашувида натижа устувор саналмайди. Бунга юз фоиз қўшиламан. У аввало мураббий учунлигини қайтармайман. 

Лекин 3:0, 2:0 ҳисобларда ютиб хатоларни кўриб олиш керак бўлса эътирозим йўқ. Аввалги раҳбарият даврида тан олиб айтайлик ҳозиргига нисбатан кучлироқ ва топ даражадаги термалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинди. Биз футболчиларимизнинг ҳақиқий кучини ўша учрашувларда кўрдик. Хўп, у пайт Жаҳон чемпионати бошланиш арафасида бўлгани учун Марокаш, Сенегал ва Уругвайлар билан беллашдик. Эктор Купер келгач эса Туркия, Хитой, Уругвай, Жанубий Кореялар билан ўртоқлик ўйинида қатнашдик. Лекин, ҳозирги раҳбарият Ироқ, Сурия, Иордания кабилардан нарига ўтаётгани йўқ. Бу термалар билан ҳар йили ўйнаш гоҳида ўзимизнинг ҳам медамизга тегади. Нимага? Чунки бирор янгилик кўрмаймиз. Нима учун Япония, Корея, Саудия Арабистони ўйнаётган Жаҳон даражасидаги термалар билан ўйнамаслимизни сабаби улар отни илгарироқ қамчилайди. Икки йиллик режани тузиб қўяди ва эртароқ ҳаракатни бошлайди. Яна қачон Уругвай ёки Марокаш билан ўйнаймиз ёлғиз яратганга аён. Шахсан мен Иордания ва шу тоифадаги термалар билан ўйинлардаги ғалабаларга оддий кўз билан қарайман. Шунга ўрганишимиз керак. Расмий ўйинларда ва мундиал йўлида барибир ўша Саудия, Корея, Япония ёки Эрон билан тўқнаш келамиз. Уларни ютишимизга ишонч ҳосил қилишимиз учун ҳозирдан кучли термалар қарши тўп тепиб тайёргарлик кўриб боришимиз лозим. Хулоса Иорданияни мағлубиятга учратиб байрам қилишни ўрнига даражамиздан баланд рақибга ютқазиб хатолардан хулоса чиқаришимиз даркор.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика