UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  0 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  206 21:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Иордания мураббийи: «Биз Уругвайдан кўп нарса ўрганишимиз керак» Янгиликлар

Иордания мураббийи: «Биз Уругвайдан кўп нарса ўрганишимиз керак»

Кеча Иордания терма жамоаси ЖЧ-2014 плей-офф босқичининг биринчи учрашувида Уругвайдан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида иорданлар устози Ҳоссам Ҳассан жамоаси Уругвайдан кўп нарса ўрганиши кераклиги ҳақида гапирди.

“Мен якуний натижадан жуда хафаман, - деди мисрлик мураббий. – Аммо шу ўринда шогирдларимнинг мана шундай қийин беллашувда охиригача тўп суришганини ҳам таъкидлаб ўтишим керак. Бугунги йирик мағлубиятда айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан. Шогирдларимнинг ҳеч бири тўғрисида танқидий фикр билдирмоқчи эмасман. Уругвай – жаҳон миқёсидаги жамоа ва улардан кўп нарсани ўргансак арзийди”.

“Бизда ҳам вазиятлар бўлди, лекин тўп кирита олмадик. Қолаверса, ҳимояланишда хатоларга йўл қўйдик. Ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик, аммо буни уддалай олмадик. Сизга айтсам, Австралия, Ж.Корея, Япония сингари Осиёнинг энг кучли жамоалари ҳам йирик ҳисобларда мағлуб бўлишган ва энг муҳими, улар мағлубиятдан тўғри хулоса чиқара олишган. Биз ҳам ривожланиш учун мана шу йўлни танлашимиз лозим.”

“Айтиб ўтганимдек, йирик мағлубиятда ҳеч бир шогирдимни айблай олмайман. Чунки ўйинчиларнинг аксарияти бундай кучли рақибга қарши биринчи бор майдонга тушишди. Ўйлайманки, якуний ҳисоб ўйинга мос эмас, сабаби рақиб бизни ҳимояга қамаб қўйгани йўқ. Шогирдларим қўлдан келганча ҳаракат қилишди, аммо рақиб сафида моҳир футболчиларнинг кўплиги Уругвайнинг ғалабасига хизмат қилди”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика