UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Иордания бош мураббийи: “Биз Бразилияга боришни хоҳлаймиз” Янгиликлар

Иордания бош мураббийи: “Биз Бразилияга боришни хоҳлаймиз”

Хабарингиз бор, 6 ва 10 сентябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасида Иорданияга қарши иккита ўйин ўтказади.
Мана шу ўйинлар арафасида Иордания термаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан ФИФА расмий сайтига интервью берди. Қуйида мисрлик мураббийнинг интервьюсидан баъзи фикрларини келтириб ўтамиз.

“Ўз майдонимизда тўп сурганимизда охиригача курашамиз, қолаверса, мухлислар ҳам зўр қўллаб туришади. Биринчи ўйинни ўтказиб бўлгач, эртаси куниёқ Тошкентга учамиз. Чунки атиги тўрт кун ўтиб жавоб баҳсида майдонга тушамиз. Агар биринчи ўйинда керакли натижага эриша олсак, жавоб баҳсида ортиқча босимдан ҳоли бўламиз. Биз ҳужум ташкил қилаётганда хатога йўл қўйишни хоҳламаймиз. Айни пайтда мени жамоамнинг ҳолати тўлиқ қониқтиряпти. Шундай экан, ўз уйимизда бўлиб ўтадиган учрашувдан умидим ниҳоятда катта. Ўзбекистон термасини кузатиб бормоқдамиз ва уларнинг кучли-кучсиз томонларини биламиз. Умуман олганда, ўзбеклар ўйинни тезлик ва жисмоний тайёргарлик эвазига ташкил қилишади. Жаҳон чемпионатида тўп суриш ҳар бир фтуболчининг орзуси. Шогирдларим билан суҳбатлашганда уларга ЖЧда иштирок этиш нималигини кенгроқ тушунтиришга ҳаракат қиляпман. Ахир биз ҳам Бразилияга боришни хоҳлаймиз” – дейди Иордания термаси устози.
 

Хайрулла Холиқов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика