

"Рома" устидан қозонилган ғалаба ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Бу ғалабагача жамоамиздаги ижобий ўзгаришларни кўрдим. Энди Европанинг энг яхши жамоаси билан ўйнаймиз, катта стадионда яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
"Рома"ни мағлуб этишимизга ҳеч ким ишонмаган эди, энди эса "Ювентус"га қарши янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ. "Ювентус"да камчиликлар кўп эмас ва Роналду уларни янада кучайтирди. У бирор жамоани кучсизлантирмайди" - дейди Инзаги.



