UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Миржамол Қосимов 942 кундан сўнг Суперлигада гол урди  5 11:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди  4 10:36«Арсенал» бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:10Дахшат! ЦСКА «Зенит» билан ўйинда оғир жароҳат олган Торопнинг шифохонада тушган суратини эълон қилди  7 10:10"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 09:44Тен Хаг навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:18Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди  6 08:51Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:26«Бавария» мураббийини олиб қолмоқчи, бироқ энди Тухель шарт қўйди  5 08:00Федотов «Зенит» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ЦСКА футболчиларига мурожаат қилди  2 07:32Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 06:05Италия кубоги финал. "Аталанта" - "Ювентус" 0:1  0 06:00ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетико Мадрид" 0:3  1 05:55Лига 1. "Ницца" - ПСЖ 1:2   0 05:50Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА 0:0 (пенальтилар 5:4)   0

Интервью. Павел Бугало: "Ўткир Юсупов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон. Лекин..." Янгиликлар

Интервью. Павел Бугало: "Ўткир Юсупов терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон. Лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда Осиё Кубогида иштирок этиш учун Қатарга йўл олди.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогига мезбонлик қиладиган Қатарга отланди


Қатарга йўл олган таркибга назар ташлар эканмиз ҳар бир позицияда 2-3 нафардан футболчи борлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Хусусан, дарвоза чизиғида Ўткир Юсупов, Ботирали Эргашев, Абдувоҳид Неъматов  жой олди. Терма жамоамиз дарвоза чизиғида рақобат қай даражада? Шу ва бошқа саволлар билан Ўзбекистоннинг икки карра "энг яхши дарвозабони Павел Бугалонинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Павел Викторович Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида Ўзбекистоннинг имкониятлари қандай?

- Умид қиламанки, Ўзбекистон гуруҳдан чиқади ва мусобақада олдинга интилишда давом этади. Менимча терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб бора олади. Агарда барча футболчилар эътиборни ғалабага қаратиб, юқори натижа йўлида бирлашиш муҳим, турнирда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўзбекистон терма жамоасига Қатардаги Осиё Кубогида омад тилайман.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айни пайтдаги дарвоза чизиғига фикрингиз қандай? Мураббий барча ўйинларда Ўткир Юсуповга ишонч билдирди. Бу рақобат муҳитига қанчалик таъсир қилади?

- Ўзбекистон терма жамоасида кучли дарвозабонлар бор. Албатта, Ўткир Юсупов биринчи рақамли посбон эканлиги шубҳасиз. Лекин назорат учрашувларида барча дарвозабонларга имконият бериш керак. Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев ва ҳоказо. Мураббийлар машғулот вақтида ким яхшироқ эканлигини яхшироқ билишади.  

- Осиё Кубогида қайси терма жамоани фаворит сифатида кўряпсиз?

- Мусобақага ҳеч қачон кучсиз жамоа бормайди. Барча жамоалар фаворит ҳисобланади. Бу - футбол. Унда исталган жамоадан кутилмаган "совғалар" кутиш мумкин.  Бундай ҳолатга эса тайёр туриш керак. Футбол ўзгаряпти. Ҳар бир терма жамоа кучайган. Очиғини айтганда турнирда аниқ бир жамоани ютишини тахмин қилмайман. 

- Фаолиятингизда 3та Осиё Кубогида иштирок этиш насиб қилган...

- Барча мусобақаларда қатнашган таркибимиз сараланган эди. Орадан анча вақт ўтиб кетди. Шу боис тарих ҳақида нимадир дейишим қийин. 

- Мураббий сифатида жамоангизни алмаштирдингиз. Эндиликда "Пахтакор" мураббийлар штабида фаолият олиб борасиз. Қадрдон клубга қайтиш қандай бўлди?

- Ха, "Пахтакор"га кўчиб ўтдим. "Пахтакор" раҳбариятига таклиф ва эътибор учун раҳмат. Мен буюк жамоада ишлашимдан хурсандман. Бу клубда узоқ вақт ўйнаганман. Мен учун "Пахтакор" оиламдек гап. Ғалабаларга ҳиссамни қўшиш учун бор кучим билан ишлашга тайёрман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика