UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  1 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  4 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  6 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

ИНТЕРВЬЮ. Ҳумоюн Муртозаев "Турон"га келиши, урилмаган пенальтилар, келгусидаги мақсадлар ва футболдаги кумири ҳақида (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

ИНТЕРВЬЮ. Ҳумоюн Муртозаев "Турон"га келиши, урилмаган пенальтилар, келгусидаги мақсадлар ва футболдаги кумири ҳақида (Бекзод Толибов блоги)

Барчангизга маълум, "Машъал", "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев 2021-йилги мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб Яйпаннинг "Турон" клуби сафида ўйнаб келади.

Фаолияти давомида турли даврларни бошдан кечирган Муртозаевнинг ўзбек футболидаги шахсий кечинмалари, босиб ўтган тарихи бор. Қуйида келтирилаётган интервью орқали сарлавҳада келтирилган масалалар билан танишиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.

- Дастлабки савол Ҳумоюн Муртозаевнинг "Турон"га келиб қўшилиши ҳақида. Айтингчи, бу жараён қандай юз берган?

- Ўшанда 2021-йилги мавсум эди. Яйпанда "Турон" номи остида хусусий клуб ташкил этилгани ҳақида билардим. Клуб ҳақида матбуотда фақат яхши гаплар айтилаётганди. Жамоа селекционерлари мени аввалдан кузатиб юришган экан. Кунлардан бир кун клуб раҳбарияти вакили Исроил ака Дадажонов менга қўнғироқ қилиб, жамоага таклиф этди. Шундан сўнг бу борадаги барча келишувлар амалга ошди ва мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб "Турон" сафига қўшилдим.

- Жамоадаги фаолиятингиз давомида турлича даврларни бошдан кечирдингиз. Қайсидир қисми ёрқин ўтди, яна қайсидир даврларда пасайиш кузатилди. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- "Турон"га дастлаб келиб қўшилганимда адаптация жараёни сабаб жамоага мослашиб кетишда бир оз қийналдим. Ўша мавсум биз учун омадсиз чиқди, клуб Суперлигадан Про-лигага тушиб кетди. Аллоҳга шукр, биз бир мавсумдаёқ Суперлигага қайтдик. Ўзим ҳам сезиб турибман, жорий мавсумнинг ортда қолган қисмида мухлислар мендан кутган ўйинни кўрсатиб бера олмадим. Мақсадим жиддий, астойдил ишлаяпман, насиб бўлса мавсумнинг қолган қисмидан кетма-кет голлар киритиб, "Турон" ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

- "Турон"да 2 бор пенальтидан гол ура олмаган вазиятингиз бўлди. Бири "Бухоро"га қарши ўйинда, кейингиси "Пахтакор"га қарши баҳсда. Ўзи умуман сиз пенальтиларда қанчалик омадлисиз?

- "Турон"да пенальтиларни бир неча бор аниқ амалга оширганман. Шу икки ўйинда дарвозани ишғол қила олмадим, бу рост. Бунга сабаб сифатида дарвозабонлар маҳоратини кўрсатиш мумкин. Пенальтиларда омадсиз эмасман, бундай ҳолат ҳар қандай футболчида юз бериши мумкин. Ўша ўйинларни ютсак бўларди деб ўйлайман. Биз жамоамиз билан мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмагандик.

- "Турон"да сиз қўл остида ўйнаган қайси мураббийни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Жамоада ишлаган ҳар бир мураббий қўл остида ўзимни эркин ҳис қилганман. Уларнинг барчаси менга ишониб майдонга туширган ва шу ишончни оқлаш учун ҳаракат қилганман.

- Ҳумоюн Муртозаевда келгусида легионерга айланиш мақсади борми?

- Ҳозир фақат "Турон" ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиш ҳақида ўйлаяпман. Вақти келганида легионер сифатида ўзимни синаб кўриш мақсадим бор албатта.

- Футболчилик фаолиятингизни якунлагандан кейин мураббий сифатида ишлаш режасичи?

- Бунақа режам ҳам бор. Футболчилик фаолиятимни тугатганимдан сўнг ҳам футболдан узоқлашмоқчи эмасман. Мураббий сифатида ҳам ўзимни синаб кўрмоқчиман.

- Ҳумоюн Муртозаевнинг хориж ва ўзбек футболидаги кумири ким ёки кимлар?

- Футболга акам орқали кириб келганман. Кўпчилик билса керак, акам Баҳодир Муртозаев ўша вақтда "Насаф"да ўйнар эдилар. Мен айнан акамнинг ўйинларини кўриб футболга қизиқишим ортган. Хориж футболида Роналдо (Бразилия-таҳр.) ва Роналду (Португалия-таҳр). Уларнинг ҳар иккисини ўйинларини кўп кузатганман, ўрганишга, ўзлаштиришга ҳаракат қиламан.

- "Турон"да ўйнаган легионерлар орасидан қайси бири сизда яхши таасурот қолдирди?

- Жамоада ўйнаган ҳар бир легионер яхши савияда эди. Уларнинг ҳар бири билан қадрдон бўлганмиз. Бу борада алоҳида ажратиб кўрсатадиган номзодим йўқ.

- "Турон" мухлислари сизни яхши кўришади. Уларга қандай тилаклар ва қўшимча фикрлар бор?

- "Турон" мухлислари жамоамизни мунтазам қўллаб-қувватлаб келишади. Биз, барча футболчиларнинг ҳам уларга бўлган ҳурмати ва эътибори чексиз. Афсус, мавсумнинг ортда қолган қисмида биз улар кутган ғалабаларни тақдим эта олмадик. Ҳозир жамоадаги ҳар бир футболчининг мақсади фақат ва фақат ғалабага эришиб, жамоа мухлисларини хурсанд қилишга қаратилган. Бахтимизга мухлисларимиз ҳамиша соғ-саломат бўлишсин, биз уларни алоҳида қадрлаймиз.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика