

Шунингдек, итальян матбуоти "нерадзурри"ларнинг яна бир вакили Милан Шкриньяр ҳам инфекцияга йўлиққани тўғрисида ёзмоқда.
"Интер" матбуот хизмати Бастонида ҳеч қандай симптомлар йўқлиги ва футболчи изоляцияда экани ҳақида хабар берди. Ҳозирча Шкриньяр ҳақида расмий маълумот йўқ.
Айни пайтда Милан Шкриньяр Словакия терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди.



