"Интер" ва "Милан" Эрон термаси ҳужумчисига қизиқмоқда
17 июл 2023 12:34
Янгиликлар
"Интер" ва "Милан" Эрон термаси ҳужумчисига қизиқмоқда
Италиялик инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, "Порту" ҳужумчиси Мехди Тареми А Серия грандлари эътиборини тортди.
"Интер" ва "Милан" футболчини ўз сафига қўшиб олиш вариантларини ўрганиб чиқмоқда. Португалия клуби ҳужумчиси учун 30 миллион евро олмоқчи. "Аждарлар" 25 миллион + бонус кўринишидаги таклифни қабул қилишлари ҳам мумкин. Таремининг "Порту" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Ўтган мавсум 50 ўйинда Мехди 31 та гол урди ва 10 та ассист етказиб берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар