

"Интер" ва "Милан" футболчини ўз сафига қўшиб олиш вариантларини ўрганиб чиқмоқда. Португалия клуби ҳужумчиси учун 30 миллион евро олмоқчи. "Аждарлар" 25 миллион + бонус кўринишидаги таклифни қабул қилишлари ҳам мумкин. Таремининг "Порту" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Ўтган мавсум 50 ўйинда Мехди 31 та гол урди ва 10 та ассист етказиб берди.



