"Интер" ўз футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр

Alisher
16 июл 2020, 11:54
"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр мавсум якунланганидан сўнг клубини ўзгартириши мумкин.

Миланликлар Словакия терма жамоасининг 25 ёшли ўйинчисини 60 миллион еврога сотишга тайёрлар.

Хабарларга кўра, "Манчестер Сити" ва ПСЖ Шкриньяр борасида жиддий курашга киришишган.

Олдинроқ, ҳимоячига шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Барселона" клублари қизиқаётгани маълум бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira