UZ

"Интер" Освалдонинг ижараси тўғрисида "Саутгемптон" билан келишиб олди Янгиликлар

"Интер" Освалдонинг ижараси тўғрисида "Саутгемптон" билан келишиб олди

"Интер" Пабло Освалдони ижарага олиш учун "Саутгемптон" клуби билан келишувга эришди.
Маълумотларга кўра, келишув 1 йилга мўлжалланган, футболчи шартнома шартларига кўра йилига 2 миллион евро маош ва қўшимча пул мукофотлари олади, "Интер" эса "Саутгемптон"га 7 миллион евро қўшимча пул тўлаб футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Освалдо 2013 йилда инглиз клуби сафига қўшилган, аммо ярим мавсумда у ўзини кўрсата олмади ва "Ювентус"га ижара сифатида бериб юборилди. У "Кекса синьора" сафида битта гол урган ва Италия чемпионига айланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика