"Интер Майами" Месси ва Бускетсни таништириш санасини аниқлаб олди

Mirjalol Normatov
25 июн 2023, 16:33
"Интер Майами"дагилар Лео Месси ва Серхио Бускетсни июль ойининг ўрталарида таништириш ниятида.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, таништирув куни санаси 16 июль бўлади ва унда Лео Месси ҳамда Сержио Бускетс "Интер Майами" футболчиси сифатида таништирилади. Ушбу маросим давомида футболчилар билан шартномага рамзий имзолаш жараёни ҳам ўтказилади.

Америка клуби икки футболчининг юзидан максимал равишда фойдаланади ва айни дамда стадионининг сиғимини ошириш устида иш олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›