

Аргентиналик ҳужумчи ўтган йили АҚШ клубига ўтган эди.
"Интер Майами" эгаларидан бири Хорхе Маснинг сўзларига кўра, Месси йилига кафолатланган 50-60 млн. доллар ишлаб топади. Бу маблағ футболчининг Adidas ва Appple билан тузган индивидуал шартномалари эвазига ошиши мумкин.
Маснинг айтишича, футболчи келажакда клуб эгаларидан бирига айланиши мумкин.



