

“Интер” клуби аргентиналик 22 ёшли ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан шартномани узайтириб, унинг товон пулини 111 млн евро қилиб белгилаш ҳаракатига тушган. Мартинеснинг ўзи ҳам “интер” билан 2024 йил ёзига қадар шартномани узайтиришга тайёр. Фақат унинг маоши йиллик 1,5 млн евродан 3 млн еврога кўтарилиши керак.



