

Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, келаси ҳафта словакиялик "Интер" вакиллари билан янги келишувни муҳокама қилиш учун яна учрашади.
Шкриньярни жамоада сақлаб қолиш учун "нерадзурри" раҳбарияти унинг маошини оширишга тайёр. "Интер" ўзининг асосий футболчиларидан бирини, айниқса, эркин агент сифатида йўқотишни истамайди.
Шкриньяр анчадан бери ПСЖ даъвогарлик қилиб келмоқда, аммо ҳозир словакиялик парижликлар сафига ўтишдан кўра "Интер" билан янги шартнома имзолашни афзал кўрмоқда.



