

Маълумотларга кўра, "Интер" ушбу бандни олиб ташлаб, футболчининг йиллик маошини 4,7 млн. евродан 6,5 млн. еврога кўтармоқчи. Икарди вакиллари товон пулини 150-200 млн. еврога оширишни, форварднинг маошини 7 млн. еврога етказишни хоҳламоқда. Агар клуб таклиф қилинган товон пулини воз кечишса, аргентиналик томонидагилар 8 млн. евролик маошни исташади.
Икарди "Интер" сардори ҳисобланади. Жорий мавсум 24 ёшли ҳужумчи А Серияда 22та учрашув ўтказиб, 18та гол урди.



