"Интер" Икарди билан шартномани узайтириш борасида келишиб олди
Aslanov Jasurbek
20 сен 2016, 12:43
"Интер" келаси ҳафтада жамоа сардори Мауро Икарди билан янги шартнома имзолагани ҳақида расман эълон қилиши мумкин.
Томонлар оғзаки келишувга эришишди.
Маълумотларга кўра, 23 ёшли аргентиналикнинг йиллик маоши 5,5 млн. еврога етади, унинг бадал пули эса 100 млн. евро бўлади ва футболчи Италиянинг бошқа клубига ўтиши таъқиқланади.