

"TMW" хабарига кўра, Милан клуби футболчининг трансферидан 20 миллион евро ишлаб олмоқчи. Унинг хизматларига "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Ушбу мавсумда 30 ёшли ҳимоячи "Интер" таркибида 31 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди. Унинг клуби билан келишуви 2023 йил ёзига қадар давом этади.



