"Интер" фақатгина бир шарт орқали Жеко билан шартномани узайтиради
29 ноя 2022 19:31
Янгиликлар
"Интер" фақатгина бир шарт орқали Жеко билан шартномани узайтиради
"Интер" ҳамда Эдин Жеко ўртадаги шартномани яна бир мавсумга узайтириши мумкин.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Интер" шартнома имзолашга тайёр, фақатгина бунинг учун Жеко ўзининг йиллик маошини 5,5 миллион евродан 3 миллион еврогача тушишига рози бўлиши керак. Шунингдек, клуб бир қанча бонус пулларини тақдим қилишга рози.
36 ёшли боснияликнинг клуб билан шартномаси 2023 йил ёзида якунланади. Ушбу мавсумда Жеко "Интер" таркибида 21 ўйинда қатнашиб, 9 гол ва 4 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар