

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Интер" шартнома имзолашга тайёр, фақатгина бунинг учун Жеко ўзининг йиллик маошини 5,5 миллион евродан 3 миллион еврогача тушишига рози бўлиши керак. Шунингдек, клуб бир қанча бонус пулларини тақдим қилишга рози.
36 ёшли боснияликнинг клуб билан шартномаси 2023 йил ёзида якунланади. Ушбу мавсумда Жеко "Интер" таркибида 21 ўйинда қатнашиб, 9 гол ва 4 ассист қайд этди.



