"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи
10 авг 13:38
Янгиликлар
"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи
"Интер" ҳимоячи Кони де Винтер трансфери бўйича "Женоа" билан алоқаларни тиклади.
Манбага кўра, миланликлар клуби вакиллари 2025/26 йилги мавсум олдидан ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида 23 ёшли бельгиялик футболчи бўйича келишувга эришмоқчи.
La Repubblica нашри 2025 йил июнь ойи охирида хабар берганидек, "Женоа" де Винтер учун 30 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Де Винтер 2024/25 йилги мавсум "Женоа" сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 22 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар