UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  13 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  19 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  4 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9

Инқироз даврини бошдан ўтказаётган миланликлар Янгиликлар

Инқироз даврини бошдан ўтказаётган миланликлар

"Милан" ва "Интер" мамлакат кубоги доирасида дурангга рози бўлишди.

А Серияда охирги вақтларда Милан жамоалари ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Бундан "Наполи" унумли фойдаланди. "Милан" икки бор дуранг, "Интер"да — мағлубият ва икки дуранг, қўшимчасига ЕЧЛда "Ливерпуль"дан учралган мағлубият.

Шундай экан Кубок ярим финали доирасидаги биринчи баҳс ҳам дерби бўлгани учун, ҳам чўзилиб кетган инқирозни енгиш учун қулай фурсатдек эди.

Айтганча, "Интер"нинг омадсиз серияси бир ой аввал айнан дербидан бошланганди. Ўшанда "қора-кўклар" 75-дақиқада ҳам ҳисобда олдинда бораётган, аммо кейин Оливье Жиру икки зарбаси билан барчасини ўзгартириб юборганди. Аниқроғи, танаффусда жамоа тактикасига ўзгартиришлар киритган Стефано Пиоли асосий "айбдор" десак тўғрироқ бўлади. "Милан" ўша куни бир-бирига умуман ўхшамайдиган икки таймни ўтказганди ва куни-кеча жамоа ўша беллашувни давом эттиргандек тасаввур уйғонди.

Номинал мезбонлар устунликка эга бўлди ва уларнинг ўйинига Алессио Романьолининг ўйин аввалида жароҳат олиши ҳамда унинг ўрнини Пьер Калулу туширилиши ҳам таъсир қилмади. Бироқ Самир Ханданович дарвозаси олдида вазиятлар "ёмғирини" кўрдик деб ҳам бўлмайди. Энг хавфли вазиятни словениялик посбоннинг ўзи "ўйлаб топди". Кучли босим остида жарима майдончаси чизиғи устида турган ҳимоячига узатма — очиқчасига таваккал ва кипернинг ўзи Алексис Салемакерснинг зарбасини бартараф қилишига тўғри келди.

Яна икки вазиятда Раде Крунич ва Тео Эрнандесга аниқлик етишмади. Айниқса, франциялик ҳимоячига гол ура олмагани алам қилган бўлса ажаб эмас. Тео майдон марказида тўпни қабул қилиб, одатий услубида қанотдан олдинга ўтиб борди ва шериги билан "девор" услубида ўйнаб, қулай нуқтага чиқиб борганди. Бироқ Эрнандес ўнг оёғидан чапидек фойдалана олмаслиги панд берди. Таъкидлаш лозим, агар тўп дарвоза тўрига қараб учганида ҳам Ханданович гол бўлишига имкон қолдирмаслиги керак эди.

Симоне Индзаги "мураббийлар жанги"нинг танаффусгача бўлган қисмини яна ютқазаётганди, иккинчи бўлимни эса "Интер" рақибига нисбатан камида қизиқроқ ўтказди. Эдин Жеко вазиятларни кескинлаштиришга уринарди. Вазиятлардан бирида у Дензел Дюмфриснинг қанотдан узатган тўпини дарвозага буриб юборишига сал қолди. Лаутаро Мартинес эса шунчалик иштиёқ билан тўпга интилдики, Майк Меньяннинг қўлини босиб олди. "Россонери" бахтига дарвозабон жароҳат олмади. Умуман олганда эса киперни ортиқча безовта қилишмади.

Браим Диас, Жуниор Мессиас ва Анте Ребич фаоллиги эвазига майдондаги ҳолат тенглашди, "Интер" эса мажбуран ҳимоя ҳақида кўпроқ ўйлай бошлади. Қизиқ бир жиҳат, ўйин давомида шундай палла бўлдики, ҳар икки жамоа ҳам гол ургиси келмаётгандек ҳаракат қиларди. Сафарда урилган гол берган устунлик билан ўйин бироз қизиқроқ бўлса керак эди. Бу вазиятда эса рақиблар худди шахматчилардек дурангга рози бўлишди. Қаторасига тўртинчи бор ҳамшаҳарлар турли мусобақа ярим финалларида тўқнаш келишганда муроса кўчасини танлашди.

Нима бўлганда ҳам барчаси 20 апрель куни бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида ҳал бўлади. Ҳар икки клуб на натижадан, на ўйин картинасидан қониқиш ҳосил қилди. Бу борада айниқса "Интер" тарафдорлари ташвишда. Жамоа 8 февралдан буён ғалаба нималигини билмайди. Рақобатчиларнинг бу ҳолатида Лучано Спаллетти ва унинг "Наполи"сида скудетто учун имкониятлар анча ошади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика