UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  0 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  8 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5

Инилеев жамоаси эртага Тошкентда йиғилади Янгиликлар

Инилеев жамоаси эртага Тошкентда йиғилади

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийси Рауф Инилеевнинг Қозоғистон 1-лигаси дебютанти "Мақтаарал" клубига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Рауф Талгатовичнинг бизга берган маълумотига кўра, "Мақтаарал" эртага Тошкентда 10 кунга мўлжалланган ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.  

Режа бўйича, дастлабки ўқув-машғулот йиғинини 20-28 декабрь кунлари оралиғида ўтказдик. Иккинчи йиғин 5-19 январь кунлари ташкил этилди. Ҳар икки йиғинимиз ўз базамизда бўлиб ўтди. Энди 24 январдан учинчи йиғинимиз бошланади. Вазият ўзгариб қолмаса, 3 февралгача Тошкентда шуғулланамиз. Ҳозирда пойтахтдан меҳмонхона излаяпмиз. Қозоғистоннинг аксарият клублари айни пайтда Туркия ва БААда йиғин ташкил этаётгани боис, у ерда назорат ўйинлари ўтказишнинг имкони йўқ. Шуни инобатга олган ҳолда, Тошкентда йиғин ўтказишга қарор қилдик. Бу ерда камида 3-4та ўйин ўтказамиз. Биринчи галда меҳмонхона ҳамда машғулот ўтказадиган майдон масаласини ҳал қилиб олишимиз керак. Шундан сўнг, рақиблар билан келишиб олиш қийин кечмайди. Бундан ташқари, режамиздан февраль ойида Чимкентдаги турнирда қатнашиш ҳам ўрин олган, - дейди Р.Инилеев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика