Инфантино: "Футболга Моуриньодек инсонлар керак"

Aslanov Jasurbek
10 ноя 2016, 13:26
ФИФА раҳбари Жанни Инфантино "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньони футбол афсонаси деб атади.

"Моуриньо ўз ғоялари билан футболга ўз хиссасини қўшишда давом этаётган инсонларнинг бири. Кимдир уни ёқтиради, бошқалар эса аксинча. Мен биринчи томондаман. Бизга ўйинда новатор, уйлаганини гапирадиган ва ҳар доим ҳам дипломатия ҳақида ўйлайвермайдиган инсонлар керак. Моуриньо ажойиб инсон, у футбол афсонаси" - дейдид Инфантино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia