

33 ёшли футболчи клуб билан умрбод шартнома тузган. Агар клубдан кетишни истаса 30 апрелга қадар бу ҳақда маълум қилиши шарт.
Иньеста 21 апрель кунги Испания кубоги финали доирасидаги «Севилья»га қарши ўйиндан сўнг якуний қарорни эълон қилади.
Олдинроқ футболчи Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» клуби билан 3 йиллик шартнома тузгани ҳақида хабарлар чиққанди.




