UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  2 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  9 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  2 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  18 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  1 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  12 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6

Иньеста билан хайрлашув кўрсатуви бўлиб ўтди (ФОТО) Янгиликлар

Иньеста билан хайрлашув кўрсатуви бўлиб ўтди (ФОТО)

Теглар :  Андрес Иньеста
Жума, 18 май куни мавсум охирида "Барселона"ни тарк этадиган Андрес Иньеста билан "Камп Ноу" стадионида хайрлашув кўрсатуви бўлиб ўтди.

Кўрсатувда Каталония клубининг барча футболчилари иштирок этди. Бу хайрлашув эфирига жамоанинг собиқ футболчилари ҳам ташриф буюрди.

Клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу Иньестага махсус эсдалик совғасини топширди.

"Бу жамоа сардори бўлиш жуда ёқимли. Сизларни ва клубни соғинаман... "Барселона" мен учун дунёдаги энг яхши жамоа.

Ҳаётимни ўзгартирган аёлимга ҳам миннатдорчилик билдираман. Барчангиздан миннатдорман. Олға "Барса" - дейди Иньеста.





"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда "Ал-Садд" шарафини ҳимоя қилаётган Хави Иньеста билан хайрлашиш чоғида йиғлаб юборди.


Серхио Бускетс: "Иньеста билан содир бўлган энг ажойиб воқеа? Андреснинг "Стэмфорд Бриж"даги зарбаси. Ўша гол ҳаммасини бошлаб берган"


Хави: "Уни илк марта кўрганимда Иньеста 16 ёшда эди. Андрес ҳаммасини тўғри бажарар эди. Баъзида у ўрганадиган нарса қолмаган деб ўйлаб қолар эдим. Иьестани футболчи ва инсон сифатида намуна қилиб кўрсатса бўлади".


Саумэль Это'О: "Клубга келганимда Роналдиньо "Барселона" юзи эди. Жамоадаги илк кунларимда мендан энг яхши таассурот қолдирган футболчи кимлигини сўрашди. Бунга жавоб бериш қийин эди, аммо ўшанда Иньестани кўрсатганман".

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика