Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"
28 апр 16:49
Янгиликлар
Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"
- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Гуруҳ босқичидаги 3та учрашувнинг иккитасида ғалаба қозондик. Менимча А гуруҳи энг қийин гуруҳ бўлганди, аммо биз гуруҳдан кейинги босқичга йўл олдик. Кореяга қарши кечган чорак финал баҳси эса жуда қийин кечди. 120 дақиқа ва пенальтилар серияси. Рақиблар ҳақида гапирадиган бўлсам, Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини стадиондан кузатдим ва эртанги рақибимизнинг ўйини жуда тартибли дея оламан. Ўзбекистонинг ҳар бир чизиғида баланс бор. Эртага икки жамоа учун ҳам осон учрашув бўлмаслиги аниқ.
Витай Сулайман
- Ўйин ҳақида
- Эртага биз қийин учрашув олдида турибмиз. Рақибимиз жуда кучли. Ўзбекистон терма жамоасининг барча футболчилари жуда кучли.
- Индонезия терма жамоаси сўнги бор 68 йил аввал олимпия ўйинларида иштирок этганди. Бу сафар эса биз яна олимпиадага боришга яқин турибмиз. Эртанги муҳим учрашув олдидан босимни енгай олаяпсизмларми?
- Мен Индонезия жамоаси олимпиадада иштирок этганини билмас эканман, узр. Эртага ушбу натижани яна такрорлашимиз мумкин. Мен босимни ҳис қилмаяпман. Биз фақатгина лаҳзадан мароқ олишимиз ва энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак.
Витай Сулайман
- Эртага Ўзбекистон терма жамоаси учун қанчалик муаммо тўғдиришларингиз мумкин?
- Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди, аммо биз ҳам ўз мақсадимиз ва эришмоқчи бўлган натижамиз бор. Индонезия халқ учун эртага боримизни берамиз.
- Индонезия терма жамоаси рақибдан кўра бир кун кўпроқ дам олди. Бу сизларга қўшимча устунлик берадими?
- Тикланиш бўйича бироз устунлигимиз бор деб ўйлайман. Лекин ўзбекистонлик футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам ажойиб эканлигини ўтган учрашувда гувоҳ бўлдим.
- Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада юз фоизлик натижа қайд этиб келмоқда. Эртага рақиблар дарвозасига гол ура оласизларми?
- Ўзбекистон Саудия Арабистони учрашувини стадиондан томоша қилдим ва ишонч билан айта оламанки. Бу рақиб жуда сифатли ўйин намойиш этишмоқда, айниқса тўпнинг ҳаракатланиши жуда тез. Шу сабабдан улар кўп гол уришмоқда ва ҳали дарвозасидан гол ўтказиб юборишгани йўқ. Ярим финал осон бўлмаслиги аниқ, аммо биз яхши формадамиз ва ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик.
- Ўтган йили 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этгандингиз. Индонезия Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган. Ўша таркибдаги бир нечта футболчилар ҳозир Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ўйнашмоқда. Сиз уларни яхши танийсиз ва уларни яна бир маротаба таҳлил қилиб чиқдингизми?
- Ўзбекистон ва Индонезия терма жамоалари ўртасида кўп ўхшашликлар бор деб ўйлайман. Икки терма жамоалар ҳам сўнги вақтларда катта ўсишга ўсишга эришмоқда. Мен Ўзбекистон терма жамоасига қарши ҳали ютқазмаганман, бироқ бу жамоага қарши хотиралар мавжуд.
Фикрлар