Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши махсус ўйин режаси тузиб чиқдик"
27 сен 2023 10:48
Янгиликлар
Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши махсус ўйин режаси тузиб чиқдик"
Индонезия U-23 бош мураббийи Индра Сжафри Осиё ўйинлари 1/8 финали доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан барча футболчиларнинг тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирдик ва таҳлилчи гуруҳимизнинг ҳисоботи асосида бўлажак ўйин режасини тайёрладик.
Ўзбекистон осон рақиб эмас, лекин оптимист бўлиш керак, чунки майдон текис, тўп юмалоқ, шу боис бор кучимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз", - деди индонезияликлар устози.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Индонезия учрашуви 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар