Инчеон 2014. Таэквондо. Максим ва Дмитрий финалда! ФОТОГАЛЕРЕЯ

Narzulla Saydullayev
1 окт 2014, 13:48
Осиё ўйинларининг таэквондо мусобақасида терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли одимлашяпти.
Жумладан, -80 кг. вазн тоифасида даянга чиқаётган ҳамюртимиз Максим Рафалович финалга чиқди. Рафалович ярим финалда хитойлик Сен Киаони 6:5 ҳисобида мағлуб этди. Макс олтин медаль учун баҳсда эронлик Маҳди Ходабахшига қарши жанг қилади. Финал Тошкент вақти билан соат 14:32га белгиланган.

+87 кг. вазн тоифасида даянга чиқаётган терма жамоамиз аъзоси Дмитрий Шокин ҳам финалга чиқди. Ярим финал беллашувида Дима тожикистонлик Алишер Гулов билан хисоб-китоб қилди. Баҳсда вакилимиз рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 12:0. Ҳал қилувчи баҳсда Шокин кореялик Жо Чолхо ва ливанлик Элиас Эл Ҳайдари жуфтлиги ғолибига қарши жанг қилади. Бу финал 14:48да бошланади.


Қуйида ярим финал жангларининг фотогалереясини томоша қилинг.

Фото: Нодирхўжа Юлдашев





































Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia