Инчеон-2014. Ашурматов Лаос - Саудия Арабистони учрашувини кузатди

Narzulla Saydullayev
14 сен 2014, 12:13
Инчеондаги Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси старт олгани ҳақида хабар бердик.
Ўзбекистон терма жамоаси эртага Гонконгга қарши ўйнайди. Хабарингиз бор, агар Миржалол Қосимов шогирдлари "B" гуруҳдан чиқишса кейинги босқичда "A" гуруҳидаги жамоаларга қарши ўйнайди.

Шу боис ҳам терма жамоа мураббийи Бахтиёр Ашурматов "A" квартетидан ўрин олган Лаос - Саудия Арабистони учрашувини кузатди. Ушбу ўйинда кутилганидек араблар ғалаба қозонишди - 3:0. Эътиборлиси учала гол ҳам учрашувнинг охирги 14 дақиқасида урилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›