UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  1 14:22Ғалабасиз мавсум  7 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  12 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  5 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Имкониятимиз қандай? Янгиликлар

Имкониятимиз қандай?

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Терма жамоамиз ўрин олган гуруҳ шундайки, унда ўйин тарафлама яққол етакчи йўқ.

Нариги гуруҳда Австралия ва Япония бошқалардан устунроқ. Эрон ва Кореяга қарши охирги йилларда ўйнаб кўрдик, уларнинг савияси айни пайтда биздан бир калла устун эмас. Улар билан тенгма-тенг ва устун ўйнай олишимизни ҳам кўрсатдик. Шу сабабли гуруҳимизни деярли тенг кучли жамоалардан иборат деб айтиш мумкин. Австралияга узоқ парвоз ҳам катта қийинчилик туғдириши мумкин эди. Ҳар ҳолда, Эрон ва Австралияга етиб олиш ўртасида катта фарқ бор.

Тақвим биз учун қулай келди. Дастлабки 4 ўйиндан учтасини уйда ўйнашимиз ва барибир энг хавфли рақиб сифатида гавдаланаётган корейслар билан 5-турга келиб учрашишимиз анча яхши. Саралаш баҳсларида бирламчи вазифа сифатида уйда имкон қадар кўпроқ очко йиғишни айтишимиз мумкин. Тажрибали жамоалар биринчи ўринда шунга ҳаракат қилишади. Баҳслар бошланадиган сентябрь ойида деярли барча футболчиларимиз яхши ҳолатда бўлишади. Октябрда ҳам шундай ҳолатни кузатамиз. Сурия, Эрон ва Хитой билан ўз майдонимиздаги беллашувлар катта аҳамиятга эга бўлади.

Егор Кримец 1-турда Сурияга қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бунинг охирги саватдаги жамоа билан уйдаги учрашувга тўғри келгани ҳам омадимиз. Бу сурияликларни етарли баҳоламаслик эмас, шунчаки бошқалар билан ўйин ундан ҳам қийинроқ кечиши турган гап.

Эрон ва Корея қитъамиз футболида етакчилардан деб баҳолаб келинмоқда. Қатар ва Хитой эса футболга катта пул сарфламоқда. Сурияда ҳозир нотинчлик, аммо уларда чемпионат ўйинлари тўхтатилмаган, қолаверса терма жамоага ҳомийлик қилаётганлар кўп. Жозе Моуриньони бош мураббийликка таклиф этишганининг ўзи терма жамоа имкониятини кўрсатиб турибди.

Рақибларни муносиб баҳолаш лозим, аммо ҳозир биз ҳам вазифани адо этишга қодир ҳолатдамиз. Бу ёғига яхшироқ ўйнаш ва дастлабки учрашувларда муҳим очколарни қўлга киритиш даркор. Бирор ишни омадли бошлаш унинг давомига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бизнингча, бу сафар имкониятимиз анча яхши. Футболчиларнинг ўзи ҳам масъулиятни англашмоқда. Шу каби жиҳатлар бизга ёрдам беришига ишончимиз комил.


Беҳзод Назаров

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика