UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  13 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  0 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  121 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  44 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  23 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  8 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  181

Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"

Суперлига 28-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" (1:3) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи тайм қизиқ кечди, фақат тайм охирларида гол ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. Иккинчи таймда эса толиқиб қолганимиз кўринди, чунки беш кун олдин "Пахтакор" билан ўйнаб кўп куч йўқотгандик. "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Биз охиригача ҳаракат қилдик, лекин кўп нарса ўхшамади. Мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас деб ҳисоблайман. Ишлашда давом этамиз.

- Жамоада дарвозабонлар алмашиб тургани билан "Бунёдкор" кўп гол ўтказяпти.

- Мен бу ҳақда кийим алмаштириш хонасида йигитларга ҳам айтдим: футбол - жамоавий ўйин, ютқазсак айбдор фақат бир киши бўлмайди. Ютсак ҳаммамиз хурсанд бўламиз тўғрими? Худди шундай мағлубиятга учрасак ҳам ҳамма хафа бўлиши керак. Айб фақат дарвозабонларда эмас, кўп ҳолларда бутун жамоа бўлиб диққатни йўқотиб қўйяпмиз. "Динамо"да яхши футболчилар кўп, бугун рақиб ўз имкониятларидан фойдаланади, биз эса фойдалана олмадик.



- "Динамо"нинг асосий футболчиларида жароҳат бор. Жамоа ёшлар билан ўйнаб ҳам ютиб кета олди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Балки бу баҳонадек кўриниши мумкин, лекин беш кун олдин майдонга тушган билан саккиз кун олдин ўйнаган орасида фарқ бор. Ҳафталик циклда майдонга тушиш жуда яхши. Футболчиларга бемалол дам берасан, машғулотлар ҳам зўр ўтади. Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор. Ўйлашимча, бугун "Динамо" футболчилари тетикроқ эди.

- Биламизки, "Бунёдкор" ёшларга кўп имкон беради. Келаси турларда бошқа ёшларни майдонда кўришимиз мумкинми?

- Ёшларга эътибор бераётганимизни айтиб ўтганингиздан хурсандман. Бу йил кўп футболчилар сафимизда дебют қилишди. Лекин мен аввало ёшларнинг ўйинига қарайман, марҳамат, ким машғулотда ўзини кўрсатса албатта майдонга тушиш имконига эга бўлади. Таркибимиз ёш ва ишлашда давом этяпмиз. Жадвалдаги ўрнимизга қараб бемалол яхши мавсумни ўтказдик деб айта оламан. Чиндан ҳам таркибимиз анча ёш. Академиямиз бу борада яхши иш олиб боряпти. Шуни эътиборга олинг, мен шунчаки ёшлар ўйнаши керак экан деб футболчиларни майдонга туширмайман. Ким ҳақли бўлса, ким ўзини кўрсатса шу ўйнайди.

- Етакчи футболчиларнинг шартномаси тугаяпти деб эшитдик.

- Аввал чемпионатни тугатиб олайлик. Кейин раҳбарият билан бу ҳақда гаплашамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика