UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  4 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  1 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  1 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  8 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  26 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  4 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  11 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2

Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз бугун ютқазмаслигимиз керак эди. Тушунаяпсизми, биз бугун ютқазишга ҳақли эмасдик. Ҳаракат қилдик, ижобий натижа учун ўйнадик, лекин ўхшамади. Мураббийлар штаби айбни зиммамизга оламиз. 

- Танаффусда қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бироқ, "Бунёдкор"нинг янги трансферлари жамоада ўзаро бир-бирини тушуниш бўйича камчиликлар кузатилдими?

- Мен хоҳлардим, бизда биринчи бўлимда имкониятлар бўлганини мухлислар билиши керак. Қийин бўлди, лекин биз охиригача ўйнадик. Биласиз, кубокда давом этаяпмиз. Мавсум якунида Фарғонада бўлиб ўтадиган финалга ҳам чиқармиз. Ҳар доим ижобий натижа учун ўйнаймиз.

- Биринчи даврадан сўнг сиз истаган футболчилар трансфери амалга ошдими?

- Яхши савол. Биз истаган футболчиларни таркибга қўшиб олдик. Йиғинда кўрингани ўйинда ҳам амалга ошавермайди. Тайёргарлигимиз яхши эди, бироқ ўйиндаги натижа ижобий бўлмади. Албатта, бугунги ўйинимиздан қониқмадим.

- Жамоадаги легионерлардан кўра ўзимизнинг футболчилар билан кучлироқ кўринмаяптими?

- "Қизилқум" билан ўйин оғир кечди. Легионерлар кўнгилдагидек натижа кўрсатмаса, бунга мураббийлар штаби жавоб беради. Ҳозир иккинчи даврада фақат битта жамоа билан ўйнадик, бирданига хулоса чиқариш тўғри эмас.

- Сиз бундан буён ҳар бир ўйин финалдек ўтишини айтгансиз. Бугунги учрашув шу финалдек каби ўтдими?

- Футболда ҳамма нарса бўлади. Рақибнинг голи биз учун огоҳлик қўнғироғи эди. Биз жамоа олдидаги вазифаларни тўлиқ бажаришни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика