UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  1 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  2 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  21 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0

Илёс Хайров: “Дарвозада туришим ўйиндан бир соат олдин маълум бўлди” Янгиликлар

Илёс Хайров: “Дарвозада туришим ўйиндан бир соат олдин маълум бўлди”

Сайтимиз орқали аввалроқ хабар берганимиздек, биринчи лиганинг 6-тур ўйинида “Хоразм” сафида аслида ярим ҳимоячи бўлган Илёс Хайров дарвозабон сифатида харакат қилди.
“Хотира-79”га қарши кечган баҳсда Ҳайров ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юборди. Ўйиндан сўнг футболчи билан шу хусусда суҳбатлашдик.

- Илёс, сизни бунгача ярим ҳимоячи сифатида ўйнаб келганингизни яхши биламиз. Лекин “Хотира-79”га қарши учрашувда дарвозабон амплуасида харакат қилдингиз...
- Ҳа, шундай. Жамоамизда посбонлар билан боғлиқ муаммо юзага келгач, дарвозада туришга мажбур бўлдим. Чунки жамоамга қайси позицияда бўлса ҳам фойда келтиришим керак эди.

- Бу кимнинг қарори бўлди? Ёки дарвозада туришни ўзингиз истадингизми?

- Йўқ, бу бутун жамоанинг қарори бўлди. Очиғи кутмагандим. Учрашувдан таҳминан бир соат олдин дарвозада туришим маълум бўлди. Яқинда ўғил фарзандлик бўлганим учун олдинги турда “УзДонгЖу” билан ўйинга бормагандим. Кейин эса Уйчига келиб, жамоага ёрдам беришни хоҳладим. Чунки дисквалификация туфайли жамоада муаммо юзага келганди.

- Илгари ҳам дарвозабон сифатида ўйнаган учрашувларингиз бўлганми?
- Йўқ, асосан ярим ҳимояда ўйнаганман.

- У холда “Хотира-79”га қарши ўтказилган ўйин сиз учун дарвозабон сифатида қийин кечгандир?
- Ҳа. Дарвозада туриш осон эмас. Боз устига рақиб жамоа футболчилари мени аслида посбон эмаслигинимни билиб, узоқ масофалардан ҳам кўплаб зарба йўллашди.

- 5 балли тизимда ўзингизнинг кўрсатган ўйинингизга неча балл қўйган бўлардингиз?
- (Кулиб) Имкон даражасида ўйнаб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишга уриндим. Ўйинимга эса баҳо бера олмайман.

- Учрашувнинг қўшимча дақиқаси ўтиб бораётганида ўз дарвозангиздан 2 дақиқа ичида 2та тўп ўтказиб юбордингиз. Бу алам қилган бўлса керак?

- Албатта. Нафақат менга балки бутун жамоа учун аламли бўлди. Рақиб жамоанинг иккинчи голидан кейин ўйинни марказдан бошладик ва улар тўпни олиб қўйиб, ҳужум уюштирди ва буни гол билан якунлаб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Табиийки футболда 90+1 ва 90+2-дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, очко йўқотиш руҳий зарба бўлади.

- Ўтказиб юборилган учта голни қайтаришни иложиси йўқмиди?

- Бунгача дарвозабон сифатида ўйнамаганим учун жуда қийин бўлди. Агарда посбонларимизнинг ўзлари бўлганида, ўйлайманки ҳар уччала голни ҳам қайтарган бўларди.

- Сафарда эришилган ушбу дуранг сизларни қониқтирдими?
- Биласизми бу ўйинга катта йўқотишлар билан келгандик. Асосий посбонларимиз ва бир нечта ўйинчилар дисквалификация туфайли ёрдам бера олмади. Шунга қарамай дарвозабонсиз ўйнаб ҳам сафарда бир очкони қўлга киритдик. Шундан келиб чиқиб дуранг биз учун қониқарли натижа деса бўлади. Лекин тайёр ғалабани қўлдан чиқарганимиз ҳам чакки бўлди.

- Агарда келгусида шундай холат такрорланса, яна дарвозада туришга тайёрмисиз?
- (Кулиб) Йўқ. Тўғриси, майдонда ўйнаб юриб, кейинчалик дарвозада туришингиз қийин жараён бўларкан. Олдинга ўтиб, ўйнагим келди. Умид қиламанки, энди бу каби холатлар бўлмайди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика