UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  0 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  12 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   24 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  21 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25

Илья Ильин: “Дастлабки ўйиндаги вазифамизни бажардик” Янгиликлар

Илья Ильин: “Дастлабки ўйиндаги вазифамизни бажардик”

Мамлакат кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашувдан кейин қўқонликлар аъзоси Илья Ильиннинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:

- Бугунги ўйин тенг курашлар остида кечди. Хавфли вазиятларни юзага келтириш борасида гап кетганида, бу борада наманганликларга кўпроқ имконият бўлди. Шундай бўлсада, омадимиз чопиб ғалаба қозондик. Ютуқда, дарвозабонимизнинг ҳиссаси катта бўлганлигини алоҳида эътироф этган бўлардим. Учрашувдан олдин мураббийимиз айтган барча режаларни 85-90 фоиз даражада амалга ошира олдик деб ўйлайман.

Умуман олганда ўйинга муносиб тарзда тайёргарлик кўргандик. Майдонда иккинчи рақамли жамоа сифатида тўп сурган бўлсакда, олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Бошҳа учрашувлардаги каби Наманганга ҳам ғалабани кўзлаган ҳолда келгандик. Кубок мусобақасининг ушбу босқичидан ғолиб номи икки ўйин натижасига қараб аниқланади. Дастлабки учрашувдаги асосий вазифамиз рақиб дарвозасига ҳеч бўлмаганда бир бор ишғол қилиш билан бир қаторда дарвозамиз дахлсизлигини таъминлашдан иборат эди. Кубокда узоқроққа бориб, мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Ҳар бир ғалабадан кейин эса ишончимиз ортиб бормоқда. Ғалабалар орқали бир-биримизни руҳимизни кўтариб, яхши натижалар сари интилмоқдамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика