UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Шармандага шаҳар кенг  2 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  1 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  14 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  21 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  222 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  3 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10

Илья Ильин "Бухоролик мухлислардан узр сўрайман" Янгиликлар

Илья Ильин "Бухоролик мухлислардан узр сўрайман"

Куни кеча Зарафшоннинг "Қизилқум" ҳимоячиси Илья Ильиннинг "Бухоро"га қайтиб келганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб кетган эди.
Ҳақиқатан ҳам Ильин ҳозирги кунга келиб "Бухоро" сафида машғулотлар олиб боряпти.

Ҳали у жамоа билан шартнома имзолаганича йўқ.

Ильиннинг "Бухоро"га қайтишини мухлислар турлича қабул қилишди. Кимдир келганини яхши деган булса, кимдир ёмон деди. Диққатимизни тортган нарса бу "ёмон" дейишаётган аудитория жуда ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда.

Бунинг сабаби: Ўтган йилги мавсумда "Бухоро" Зарафшонда меҳмон бўлганди. Ўшанда учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар гол киритиб ғалаба козонгандилар. Ўшанда голли пас муаллифи айнан Илья Ильин бўлганди.

Голни нишонлаш мақсадида Ильин Бухородан ташриф буюрган 100 га якин мухлис ўтирган трибуна томон югуриб келиб мухлисларга нисбатдан хурматсизлик қилди.

Орадан шунча вақт ўтган бўлсада, бухоролик мухлислар бу воқеани эсдан чиқарганлари йўқ ва сайтимизда кўплаб Ильинга қарши фикрлар билдирилмоқда.

Воқеанинг бундай тус олишини кўрган Ильянинг ўзи бизга мурожаат қилиб, бўлиб ўтган воқеалар тўғрисида ўз фикрини билдирди:

"Бўлиб ўтган воқеа ҳамон эсимда. Тўғрисини айтсам мен ҳали-ҳануз ўзимни кечиролмаяпман бу қилмишим учун. Ўшанда мен "Бухоро"ни тарк этганимга кўп вақт бўлмаганди. Мени "Бухоро" жамоасидан нима сабабдан четлатишганликларини тушунолмай, асабий тарзда юргандим. Ўша вазиятда мен мухлисларга қаратиб бу ишни қилмоқчи эмасдим, беҳосдан шундай бўлиб қолди. Мен бу ишни бошқа маънода қилдим, лекин мухлисларга умуман ғаразим йўқ эди. Мен ҳам инсон, инсон баъзида хато қилиб туради, ўша куни мен хато қилдим ва жуда-жуда афсусдаман. Аслида мен бухороликларга хурматим жуда баланд. Ўзим бухороликман, Бухоро мухлисларини жуда яхши биламан. Улар яхшига яхши, ёмонга ёмон!

Сайтингиздан фойдаланган ҳолда мен барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Мени кечиринглар, бебошлик қилиб қўйдим. Ваъда бераман, бунга ўхшаш ҳолат бошқа қайтарилмайди. Менда ўз айбимни ювиш учун имконият пайдо бўлди, майдонда бухоролик мухлислар хурмати бор кучимни бериб ҳаракат қилишга ваъда бераман" - деб ўз фикрини якунлади Илья Ильин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика