UZ

Сўнгги янгиликлар

11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   6 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  4 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  35 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0

Интервью. Илҳом Шомуродов: "Ҳозир "Бунёдкор"да яна бир Шомуродов ўйнамоқда..." Янгиликлар

Интервью. Илҳом Шомуродов: "Ҳозир "Бунёдкор"да яна бир Шомуродов ўйнамоқда..."

Илҳом Шомуродовнинг “Насаф”нинг ютуқларига қўшган ҳиссаси жуда салмоқли ва эътирофга лойиқ.

Айниқса унинг муҳим учрашувларда “аждарлар”нинг жонига аро кириши кўпчиликнинг ёдида илиқ таасуротлар қолдирган. Футболчи жароҳати боис, бутсаларини михга илишга мажбур бўлди.

2015 йилги Олий лиганинг 23-тури доирасидаги «Насаф» – «Навбаҳор» учрашувида мезбонлар йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Мазкур баҳсда Илҳом Шомуродов дубл қайд этган ва “Насаф”нинг 1000-юбилей голини киритган. Илҳом Шомуродов сўнгги бор, 2016 йилги чемпионатнинг 13-тур доирасидаги сафарда “Нефтчи”га қарши бўлган учрашувнинг 62-дақиқасида майдонга тушган, ушбу ўйин 2:2 ҳисобида якунланган. Сўнгги голини эса 2016 йилги чемпионатнинг 3-тури доирасида Қаршида бўлган “Обод”га қарши учрашувда киритган, бу учрашувдаги ягона гол “Насаф”га ғалаба келтирган эди.

Хўш, Шомуродов айни пайтда нима фаолият билан банд. Биз шу ҳақда ва бошқа саволлар билан, “Насаф”нинг собиқ ҳужумчисига мурожаат қилдик.

- Ҳозирги кунда ўзимизнинг туманимиз Жарқурғонда тадбиркорлик билан шуғулланаяпман. Афсуски, футболдан ўзим ҳоҳлаганимдан кўра, эрта хайрлашишимга тўғри келди. Жароҳатим жиддий бўлмаганда, футболчилик фаолиятимни яна давом эттирган бўлардим. Наилож, тақдир шунақа экан.


-”Насаф” нинг тақдири ҳозир ҳам сизга қизиқми?


-Албатта, “Насаф” юрагимнинг бир бўлаги бўлиб қолган. Футболчи сифатида нимага эришган бўлсам, шу клубда эришдим. Шахсан мен “Насаф”нинг тақдирига бефарқ бўла олмайман. Мен учун “Насаф” ҳақидаги ҳар қандай хабар қизиқ. Яхши янгилик бўлса, қувонаман. Ёки тескариси. Собиқ жамоамнинг ҳар бир ўйинини кузатиб боришга ҳаракат қиламан.

-Илк жамоангиз “Сурхон”нинг ўйинларини ҳам кузатасизми?


- “Сурхон”нинг ҳамма ўйинларини кузата олмайман, аммо айрим ўйинларини томоша қилиш учун стадионга тушиб тураман.

- Жиянингиз Элдор Шомуродов сиздан кейин Шомуродовлар номини яна тез-тез тилга олинишига сабаб бўлаяпти, энди унинг дадаси – Азамат акангизнинг армонлари ушалдими?


–Албатта, Элдор ўзининг ҳаракатлари билан оиламиз шаънини ва юртимиз шаънини баланд кўтараяпти. Бу ҳолат биз учун жуда ёқимли. У ҳақда илиқ гаплар эшитсак, ҳаммамизнинг қалбимиз ғурурга тўлади. Азамат акамнинг ёшлигида футболчи сифатида жуда катта орзулари бўлган. Афсуски жароҳати туфайли футболни эрта ташлашга мажбур бўлган. Ҳаттоки, акамнинг жароҳати туфайли мени футболга боришимга онам қаршилик ҳам қилган, “битта оилага, битта футболчи етади,-деб”. Лекин дадам мени қўллаб-қувватлаганлар. Мана энди Азамат акамнинг кўнгли тўқ, ўзининг орзулари ҳам ўғли Элдор орқали ушалмоқда.

-Бизга маълумки, Элдор Муборакнинг “Машъал” клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Уни шу академияга илк марта етаклаб келган инсоннинг кимлиги, ҳамма учун қизиқарли…


-Элдорни илк марта “Машъал” академиясига олиб келган мутахасис, айни пайтда “Шўртан” футбол клубида раҳбарлик қилаётган Виктор Георгиевич Алешников бўлади. Виктор Георгиевич ўша пайтда селекционер бўлган ва Элдордаги иқтидорни олдиндан пайқай олган.


– Элдорга оила аъзоларингиздан ким кўпроқ насиҳат қилади?


-Ўзингиз ҳам биласиз бизнинг оиламизда ҳамма футболнинг ишқибози ва футболни яхши тушунишади. Оила аъзоларимиз тўпланганда, суҳбатнинг аксарият қисми фақат футбол ҳақида бўлади. Элдорни ҳаммамиз бунданда катта ютуқларга эришишини жуда истаймиз. Шунинг учундир унга ҳамма ўзининг маслаҳати ва насиҳатини аямайди. Элдор кўпинча мен билан мулоқот қилади ва тез-тез фикр алмашиб турамиз.

– Биз биламиз, Отабек акангизнинг ҳам уғли – Ойбек Шомуродов, “Бунёдкор” академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади, у ҳақда ҳам маълумот берсангиз.


-Ҳа, Отабек акамнинг ўғли Ойбек 2012 йидан буён “Бунёдкор” футбол академиясида таҳсил олади. Ойбек ҳозир 16 ёшда (2003 йил 20 ноябрда туғилган). У ҳозир “Бунёдкор”нинг ўринбосарлари жамоасидан жой эгаллаш учун ҳаракат қилаяпти. Ҳаракатлари яхши, умид қиламиз ундан ҳам яхши футболчи етишиб чиқади.

– Фарзандларингизнинг бири ўғил бўлганда, футболчи бўлишини ҳоҳлармидингиз?


-Албатта ҳоҳлардим, аммо мажбур қилмасдим. Бизнинг оилада шундай, ҳеч кимни футболчи бўлишига мажбурлашмайди, балки ўзида қизиқиш ва интилиш бўлса, қўллашади. Аммо мен ҳозир уч нафар қиз фарзандимни тарбия қилаяпман. Аллоҳга шукур, бахтиёрман. Қизларимдан биронтаси ҳали футболчи бўлишини айтмади (кулади).

– Собиқ ҳужумчи сифатида фикрингизни айтсангиз, яхши ҳужумчи бўлиш учун нима керак?


-Биласизми, мен ҳам бу ҳақда умумий қилиб айтишим мумкин. Яхши ҳужумчи бўлиш учун тинимсиз меҳнат қилиши керак, албатта талант ҳам бўлиши керак. Яхши ҳужумчида маънавият ҳам яхши бўлиши керак. Энг муҳими, орзу қилишни ва унга эришиш учун интилишни билиши керак.

Ренат Эрназаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика