UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  2 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  1 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  31 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  33

Илҳом Мўминжонов: "Шармандаларча мағлуб бўлдик. "Олимпик"нинг 18-19 ёшли футболчилари бизни "йиртиб" ташлашди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Шармандаларча мағлуб бўлдик. "Олимпик"нинг 18-19 ёшли футболчилари бизни "йиртиб" ташлашди"

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.



"Шармандаларча мағлуб бўлдик. "Олимпик" бугунги баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрган экан. Ҳам жисмонан, ҳам тактик томонлама биздан устун келди ва ҳақли равишда ғалабага эришди. Ўтган турда "Бухоро"га ютқазганимизда огоҳлик қўнғироғи бўлганди. Ярим ҳимоячилар ва ҳужумчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. Тўғри иккита ўйинда 5та гол ўтказдик, аммо ҳимоячиларга у қадар эътирозларимиз йўқ. Такрорлайман, бугун шармандаларча мағлуб бўлдик. Бундай ўйин билан Суперлигага йўлланма олиш жуда қийин", - дейди Илҳом Мўминжонов.

- Икки ўйиндан буён "Нефтчи" ўйин жиҳатидан ҳам, натижа жиҳатидан ҳам кичик "кризис"га тушиб қолганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Ярим ҳимоя ва ҳужумчилар ҳақида бекорга айтганим йўқ. Сабаби ярим ҳимояда тажрибали футболчиларимиз кўп. Бугунги ўйиндан кейин менимча ўзларини йиғиб олишади. "Олимпик" сафидаги 18-19 ёшли футболчилар қўпол қилиб айтганда бизни "йиртиб" ташлашди. Биринчи давра тугашига оз қолди, олдинда иккита ўйин бор.

- Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғига янги футболчилар келади демоқчимисиз?
- Агар шундай давом этадиган бўлса, ҳа янгиларни таклиф этамиз. Ҳужумчиларимиз бўлажак иккита ўйинда ўзларини кўрсатишади деб ўйлайман. Суперлигага мағлубиятсиз чиқиш имконсиз. Мураббийлар штаби билан астойидил ишлаймиз. Бугунги шармандали мағлубиятдан кейин бир нима дея олмаймиз.

- "Нефтчи"да тажрибали футболчилар кўп. Аммо охирги икки ўйинда мотивация йўқолиб қолгандек. Мана шу даврда жамоада қандайдир муаммо келиб чиқмадими?
- Бу футбол, стабиллик йўқ. Ўзбекистон Суперлигаси ўйинчиларида ҳам стабиллик кам бўлади. Шу боис иккита ўйинда ютқаздик ва 5та гол ўтказдик. Олдинда "Янгиер" билан ўйин кутиб турибди, шу ўйинда астойдил тайёргарлик кўрамиз.


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика