UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  8 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Илҳом Мўминжонов: "Раҳбарият олдимизга кучли учликдан ўрин олиш вазифасини қўйган" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Раҳбарият олдимизга кучли учликдан ўрин олиш вазифасини қўйган"

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов фикрларини билдирди.

"Нефтчи"нинг ашаддий мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Раҳбарият олдимизга кучли учликдан ўрин олиш вазифасини қўйган. Шунинг учун йиғин давомида мавсумга жиддий тайёргалик кўрдик ва фалсафамизга мос келадиган футболчиларни олиб келдик. Мураббийлар штаби билан бу вазифани уддалашимиз шарт", – деб гап бошлади Мўминжонов. 

- Бугунги баҳс ҳақида фикрларингиз...

- Чиройли ўйин бўлди. Биринчи ўйин бўлгани боис икки жамоа ҳам эҳтиёткор тарзда ўйнади. Бу дастлабки 15-20 дақиқада яққол сезилиб турди. Иккита 100 фоизлик имкониятга эга бўлдик. Захирадан тушган футболчимиз ҳам вазиятдан унумли фойдалана олмади. Жароҳатланганлар жуда кўп – Дониёр Нарзуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Лутфулла Тўраев, Шаҳзод Убайдуллаев. 4 та асосий футболчимиз жароҳатда бўлиб турибди. Менимча, улардан иккиси 4-5 тур майдонга тушмайди. Бироқ иккита бир хил таркибга эгамиз. Захирадан тушган футболчиларимиз ўйин темпнини ушлаб туришди ва голли вазиятлар яратиб, пеналбти ишладик ҳамда "Қўқон-1912"ни мағлуб этдик.

- Лутфулла Тўраевнинг биринчи таймдаёқ жароҳат олиши сизни қийин ҳолатга солиб қўйди. Бу ҳолатдан қандай чиқиб кетдингиз?

- Тўраев жароҳат билан бўлса-да, ўйнаб берди. Раҳбарият кучли учликка кириш вазифасини қўйган экан, бу тўсиқ бўлмаслиги лозим. Бу ҳар бир мураббийнинг орзуси саналади. Босимдан эса қўрқмайман. 

- Селекционер мураббийлар бир нарсага эътибор беришмаяпти. Масалан, қўқонлик Жасур Ёқубов "Пахтакор"га ўтди, Акром Комилов АГМКда ўйнамоқда ёки Рустам Ашурматовни "Навбаҳор" олди. Сиз шунга қандай қарайсиз? 

- Ёқубов трансфери устида жиддий шуғулланган эдик. Чемпионат тугаши билан "Локомотив" уни қўлга киритиб бўлган экан, кейин кетганида бизда ҳимоячилар бор эди. Кейин у "Локо"дан кетиб, "Пахтакор"га ўтди. Ашурматов билан ҳам музокаралар бўлганди, аммо у "Навбаҳор"ни танлади. Маҳаллий футболчилардан сафимизда Анвар Ғофуров тўп тепмоқда.

- Жамоанинг олдига катта вазифа қўйилганини айтдингиз. Бу учун яхши савиядаги ҳужумчилар керак. Жамоада тўпурар футболчилар борми? 

- 3 та ҳужумчимиз бор. Булар – Марко Шарич, Шаҳзод Убайдуллаев ва Улуғбек Ҳошимов. Уларга ишонч билдирдик. Яхши формада бўлишса, голлар уриб, жамоага катта фойда келтиришади. 

- 4 та етакчида жароҳат мавжуд дедингиз. Улар "Пахтакор" билан баҳсгача сафга қайтишадими?

- Шаҳзод Убайдуллаев озроқ ўйнай олса керак. Менимча, шифокорларимизни айтишлари бўйича Лутфулла Тўраев, Ҳусниддин Ғофуров ва Дониёр Нарзуллаев майдонга туша олишмаса керак. 

- Белгиланган пенальти ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Бугун савияси баланд ҳакамлар ишлади. ВАРда кўриб чиқиб, шундай хулосага келишди. Вазиятни кўрмасдан туриб, бир нима дея олмайман. Аллоҳга шукрки, бугун ғалаба қозондик. Кейинги ўйинларда "Қўқон-1912"га омад!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика