UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  0 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  1 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  13 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19

Илҳом Мўминжонов: "Олти очкога тенг ўйин бўлди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Олти очкога тенг ўйин бўлди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабани қўлдан чиқардик. Уч очкрга эга бўлай деб турганимизда, 76-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Қолаверса, 11 метрли нуқтадан ҳамда яна иккита хавфли вазиятдан гол уролмадик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасида хавфли вазиятлар юзага келтирдик, аммо улардан фойдаланишда оқсадик. Натижада ғалабани қўлдан бой бердик. Футболда "Сен урмасанг, сенга уришади", деган мақол бор. Бу олти очколик ўйин эди. Кейинги учрашувларга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Иккинчи даврагача узоқ муддатли танаффус бор. 

- Ҳакамлик иши ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳакамлар ҳақида нимадир дейиш қийин. Улар ўйинни яхши бошқаришди ҳамда футболчиларнинг кураш олиб боришига қўйди. Менимча, ҳакам ўйинни яхши бошқарди. 

- Иккинчи бўлимда жамоанингиз ғалаба қозонаётган бир паллада икки қанот вингери ўйиндан олиб, ўрнига икки ҳужумкор ярим ҳимоячини майдонга туширдингиз. Бу нимадан далолат беради?

- Шогирдларим биринчи бўлимда тартибли ўйнади. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун захирадан икки кучни майдонга туширдим, афсуски, улар кутганимдек ўйин намойиш эта олмади. Рақибни қарши ҳужумлар орқали жазоламоқчи эдик. Афсуски, имкониятлардан фойдалана олмадик. Устига-устак гол ўтказиб юбордик.

- Биринчи даврадан сўнг жамоангизнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Жамоа ўйинларидан қониқмадим. Сабаби, биз қуйи ўринлардан биридамиз. Бу поғона "Нефтчи"га лойиқ эмас. Иккинчи даврада ўз ўйинимизни кўрсатамиз, деб ўйлайман. Дастлабки ўйинни ўз майдонимизда чиройли тарзда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Бизга натижа керак эди, аммо уч очкога эга чиқолмадик. Клубни ҳозирча ҳеч ким тарк этмади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика