UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  1 17:00Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  3 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   24

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб берди:

- Бугунги ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасдик. "Қизилқум" жамоасида иккита вазият бўлди ва бундан навоийликлар самарали фойдаланиб, гол уришди. Иккинчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз бизга оғир ботди. Йигитлар яхши ўйин намойиш қилишди, берилган кўрсатмаларимни яхши бажаришди, аммо омад бизга кулиб боқмади. Биринчи бўлимда ҳисоб тенглигида бизда голга тортадиган хавфли вазият бўлганди. Мансур Саидов бу ҳолатда тўпни Неманья Йовановичга оширишни афзал билди. Шу вазиятни биз голга айлантиришимиз керак эди.

Бу футбол... Майдон текис, тўп юмалоқ. Аввал ҳам таъкидлаганимдек жамоага таклиф этилган футболчилардан фахрланаман. Мен чақирган ўйинчилар ўйиндан-ўйинга чиройли футбол намойиш этиб, мухлисларимизга ғалабаларни тортиқ этишади.

Клубга жалб этилганлар билан ҳали кўп ютуқларга эришамиз. Бугун бизга омад етишмади. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида тўпни назорат қилиш бизда бўлгани ва рақибга босим ўтказиш мақсадида Мансур Саидов ўрнига Рўзимбой Аҳмедовни майдонга туширдим. Икки ҳужумчи билан ўйнаш услубига ўтдик. Камчиликларимиздан тўғри хулоса чиқариб, кейинги беллашувга тайёргарлик кўрамиз. "Қизилқум" майдони бугун идеал холатда экан. Мамлакатимиздаги ҳар бир ўйингоҳ майдонини шундай бўлишини истардим, - дейди Мўминжонов.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика