UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Илҳом Мўминжонов: “Иродали дуранг учун йигитларга раҳмат” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Иродали дуранг учун йигитларга раҳмат”

“Шўртан” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
Дастлаб, журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов жавоб берди: - Ўзинглар кўрганинглардек ўйин қизиқарли бўлди. Иродали дуранг қайд этганликлари учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Йигитлар икки тўп фарқи билан ортда қолаётган бир пайтда руҳий томондан тушкунликка тушмасдан охиригача курашишди. Бугун ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли ўз дарвозамиздан учта тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Ҳимоядаги хатоларни бартараф этиш устида ишлаймиз. Учрашувда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Шунга қарамай сафардаги дуранг ёмон натижа эмас. Фурсатдан фойдаланиб, Намангандан жамоамизни бевосита ўйингоҳда қўллаш учун етиб келган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Улар 1:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган пайтимизда ҳам жамоага далда бўлиб туришди.

Учрашув сўнггида юзага келган вазият хусусида бир нима дея олмайман. Негаки, майдонда футболчилар ҳаракат қилишади. Улар ўша ҳолатда ҳакамнинг хуштаги чалинмаганлиги сабабли ўйинни давом эттириб гол уришди. Бу борада футболчиларнинг ўзларидан сўраб билиб олишингиз мумкин.

Ўйин пайтида ҳар бир мураббийда ҳиссиётлар кузатилади. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда баҳс охирларида рақиб жамоа мураббийи билан бироз тортишиб кетдик. Охир-оқибат, ҳамкасбимиз билан келишиб олдик. Ўша вазият учун ҳамкасбимдан узр сўрайман. Ҳис-ҳаёжонлар жунбушга келганлиги сабабли футболда шундай ҳолатлар ҳам рўй бериб туради.

Жамоамиз ўз олдига қўйилган мақсад йўлида интилмоқда. Жорий йилги чемпионатда 2016 йилгидан кўра яхшироқ натижа қайд этиш ва мавсумни имкон қадар юқори ўринларда якунлашга ҳаракат қиламиз. Биринчи даврада кўплаб очколарни бой бермаганимизда “Навбаҳор” жамоасини чемпионатни муносиб тарзда ўтказиш учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокимига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтаман.  

Ёшларимиз биринчи даврани муносиб тарзда ўтказа олишмаганди. Таркиб йил бошида шакллантирилганлиги сабабли ёшларимиз мураббийи Шуҳрат Қорабоев натижаларни ижобий кўриниш олиши учун вақт беринглар деб сўраганди. Давралар оралиғида таркибни анча ёшартириб, кўпроқ уларга имконият берилмоқда. Бу ҳол ўз самарасини бериб, натижалар ҳам ижобий кўриниш олмоқда. Биласизки, футболда натижа ўз-ўзидан келмайди. Футболчилар майдонда яхши ўйнаётганликлари сабабли ютуқлар қўлга киритилмоқда. Ёшларимиз иштирокни шу зайлда давом эттиришса асосий таркибга муносиб футболчилар етишиб чиқади. Ёшларимиз иштирокидаги ўйинларни жамоамиз мураббийлари мунтазам равишда кузатишмоқда. Келгусида “Навбаҳор” ўз тарбияланувчилари билан ҳам фахрланади деган умиддаман. Қолаверса, клуб қошида ташкил этилган академия ҳам иш бошлайди. Бу ҳам иқтидорли ёшларни тарбиялашда бизга асқотади. Бир сўз билан айтганда орзу ва ниятларимиз улкан. Вилоят раҳбарларига клубни ривожлантириш борасидаги уч йиллик дастурини тақдим этганмиз. Ҳозирда режаларимизни амалга ошириш устида иш олиб борамиз.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика