UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  3 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  4 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

Илҳом Мўминжонов: "Футболчиларимга ўйин учун 10 балл қўяман" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Футболчиларимга ўйин учун 10 балл қўяман"

Про-лиганинг 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги рақибимиз мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турган жамоа эди. "Динамо" мураббийи тажрибали мутахассис ҳисобланади. Бугун улар майдонга икки нафар ҳужумчи билан тушишди. Футболчиларимизга раҳмат айтаман, улар биз мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Юзага келган хавфли вазиятлардан унумли фойдаландик ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришдик.

- Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида рақибга устунлик бой берилгандек кўринди. Кейинроқ эса жамоа ўз ўйинини топиб олди. Буни қандай изоҳлайсиз?


- Айтиб ўтганимдек, рақиб бугун доимгидан бошқача услубда, яъни икки ҳужумчи билан ўйнади. Улар узун узатмалар эвазига дастлабки дақиқаларда бир оз устунликка эга бўлишди. Лекин йигитлар 15 дақиқа чидаб беришди ва кейинчалик жарима зарбасидан гол урганимиздан сўнг ўйинни ўз назоратимизга олдик. Шундан сўнг меҳмон футболчилари чарчаб қолишди. Футболчиларимизнинг жисмоний тайёргарлиги ҳозирги кунда яхши холатда. Йигитлар югуришди ва меҳнат қилишди. Бугунги футболда югурмаса бўлмайди. Шогирдларимга бугунги ўйин учун 10 балл қўяман, чунки улар бугун мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди.

- Ўйин давомида жамоангиз гол урган вазиятларда трибуна томонга қараб-қараб қўйдингиз. Бу каби ғалабалар мухлислар иштироки билан янада завқли чиққан бўлар эдими?


- Албатта яхши бўларди. Мен ҳар бир ўйинга футболчилар билан биргаликда тайёргарлик кўраман. Ўйин давомида эмоцияларимни шу орқали чиқариб оламан. Мухлислар бор бўлса бу яхши. Лекин ҳозир пандемия шароити, касалликлар тарқалиши камайса стадионларга мухлислар қайтарилса керак. Мухлисларга сабр тилайман, улар бизни дуо қилиб туришса биз кўзланган мақсадга эришамиз. Ҳозир Про-лига ўйинлари ТВ орқали намойиш этилмоқда. Ҳозир чеммпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Мана "Шўртан" клуби ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда.

- Жамоанинг Ўзбекистон кубогидаги иштирокига нима дея оласиз? "Нефтчи" Суперлига клуби билан тенгма-тенг ўйнай оладими?


- Ўзбекистон кубоги мусобақаларида кейинги босқичга чиқдик. Рақибимиз Олмалиқнинг АГМК клуби бўлади. Бу ўйин орқали йигитлар ўзларини синаб кўришади, биз Суперлига клуби билан баҳс орқали жамоани кўриб оламиз. "Нефтчи" ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика