UZ

Сўнгги янгиликлар

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  6 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

Илҳом Комилов: "Биринчи бор дербида ўйнадим" Янгиликлар

Илҳом Комилов: "Биринчи бор дербида ўйнадим"

Олий лига 19-тур доирасидаги «Андижон» - «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қўқонликлар ҳимоячиси Илҳом Комиловни суҳбатга тортдик.

-Илҳомжон ғалаба муборак.
Раҳмат. Бугун биз ўзимиз учун жудаям муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Ўйин оғир бўлди, айниқса охирги дақиқалар ҳаяжонли бўлди. Бугун бизда ғалабага бўлган ишонч ва шижоат  кўпроқ бўлди шунинг учун ғалаба биз томонда бўлди.

- Сиз олдин ҳам дербиларда иштирок этганмисиз?
Йўқ бу мани илк дербидаги ўйиним ва илк ўйиндаги ғалабадан жуда ҳам хурсандман. Водий дербилари ҳақида йигитлардан эшитардим. Ҳақиқатан хам дерби муросасиз ва шиддатли бўлди.

-Бу ўйинда  «Андижон» жамоасининг қайси ўйинчисига қарши ўйнаш қийин бўлди?
Бугун андижонликларнинг ҳар бир ўйинчисига қарши осон бўлмади. Лекин барибир тажрибали Анвар Бердиев ўйин охиригача бизни таҳликада ушлаб турди.

-Сиз қўқонликлар таркибига иккинчи даврада қўшилдингиз. Ҳимоя чизиғидаги рақобат сизни чўчитмайдими?
Албатта жамоамизда яхши тажрибага эга футболчилар йиғилган. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади, жамоанинг асосий таркибида мустаҳкам ўрин олишга ҳаракат қиламан.

- Олдинда «Олмалиқ» ва «Машъал» жамоалари билан уйдаги  ўйинлар кутиб турибди. Сиз бу ўйинлардан қандай натижа кутмоқдасиз?
Уйдаги ўйинларда деворлар ҳам ердам беради деган гап бор. Биз ўз мухлисларимиз олдида ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатамиз. Қўқонда ажойиб мухлислар бор уларнинг қўллаб қувватлашлари футболчиларга янада куч-ғайрат бахшида қилади. Шунинг учун биз  уйдаги уйинларда мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилишга  қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика