UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  0 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  0 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   1 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  7 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  16 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  24 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6

Икром Алибоев: "Янги мавсумга тайёргарлик жараёни аъло даражада кетмоқда" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Янги мавсумга тайёргарлик жараёни аъло даражада кетмоқда"

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 гуруҳ босқичи доирасидаги илк ўйинини 12 февраль куни БААнинг “Ал Ваҳда” жамоасига қарши ўтказади.

Айни пайтда “темирйўлчилар” жамоаси янги мавсумнинг муҳим беллашувларига тайёргарликка зўр берган. Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби ҳозирда Туркиянинг Белек шаҳрида мавсумолди хориж йиғинини ўтказмоқда. “Локо”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиларидан бири Икром Алибоев жамоанинг тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани хусусида клуб расмий сайтига гапириб берди:

– Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни кўнгилдагидек олиб бормоқда. Раҳбарият томонидан бизга аъло даражада шароитлар яратиб берилган. Айни дамда Белекда йиғин ўтказяпмиз. Бу ер машғулот ўтказиш учун жуда ҳам қулай. Дубайда ўтган илк хориж йиғинимизда асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилган эди. Белекда эса кўпроқ тўплар билан ишлаяпмиз. Шунингдек, янги тактик усуллар борасида ҳам иш олиб борилмоқда.


Яхши форма тиклаб олишимиз учун ўтказилаётган назорат ўйинларининг ҳам аҳамияти юқори. Танланган спарринг рақиблар савияси эса анча яхши эканини айта оламан. Мисол учун, Шотландиянинг етакчи жамоаларидан бири – “Абердин”, шунингдек рус клублари – “Краснодар”, “Рубин” билан ўйнадик. Кеча эса Болгария жамоаси билан баҳс юритдик. Биласизми, кучли жамоаларга қарши ўйнаш ҳар қандай футболчи учун фойдали. Биз ҳам мана шундай яхши савияли жамоалар билан ўйнаб, Осиё Чемпионлар Лигасига муносиб ҳозирлик кўряпмиз. Зеро Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Шунга монанд биз ҳам имкон қадар тезроқ яхши спорт формасига кириб олишимиз талаб этилади.

Олдимизга ҳар галгидек жуда юқори мақсадлар қўйилмоқда. Янги мавсумда энг камида ўтган йилги натижаларни такрорлашни режалаштиряпмиз. Шунингдек, бу йил Чемпионлар Лигасида ҳам улкан ғалабалар қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, – дейди Икром Алибоев.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика