UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  4 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  39 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  6 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  12 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  18 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  7 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Икром Алибоев: "Янги мавсумга тайёргарлик жараёни аъло даражада кетмоқда" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Янги мавсумга тайёргарлик жараёни аъло даражада кетмоқда"

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 гуруҳ босқичи доирасидаги илк ўйинини 12 февраль куни БААнинг “Ал Ваҳда” жамоасига қарши ўтказади.

Айни пайтда “темирйўлчилар” жамоаси янги мавсумнинг муҳим беллашувларига тайёргарликка зўр берган. Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби ҳозирда Туркиянинг Белек шаҳрида мавсумолди хориж йиғинини ўтказмоқда. “Локо”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиларидан бири Икром Алибоев жамоанинг тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани хусусида клуб расмий сайтига гапириб берди:

– Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни кўнгилдагидек олиб бормоқда. Раҳбарият томонидан бизга аъло даражада шароитлар яратиб берилган. Айни дамда Белекда йиғин ўтказяпмиз. Бу ер машғулот ўтказиш учун жуда ҳам қулай. Дубайда ўтган илк хориж йиғинимизда асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилган эди. Белекда эса кўпроқ тўплар билан ишлаяпмиз. Шунингдек, янги тактик усуллар борасида ҳам иш олиб борилмоқда.


Яхши форма тиклаб олишимиз учун ўтказилаётган назорат ўйинларининг ҳам аҳамияти юқори. Танланган спарринг рақиблар савияси эса анча яхши эканини айта оламан. Мисол учун, Шотландиянинг етакчи жамоаларидан бири – “Абердин”, шунингдек рус клублари – “Краснодар”, “Рубин” билан ўйнадик. Кеча эса Болгария жамоаси билан баҳс юритдик. Биласизми, кучли жамоаларга қарши ўйнаш ҳар қандай футболчи учун фойдали. Биз ҳам мана шундай яхши савияли жамоалар билан ўйнаб, Осиё Чемпионлар Лигасига муносиб ҳозирлик кўряпмиз. Зеро Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Шунга монанд биз ҳам имкон қадар тезроқ яхши спорт формасига кириб олишимиз талаб этилади.

Олдимизга ҳар галгидек жуда юқори мақсадлар қўйилмоқда. Янги мавсумда энг камида ўтган йилги натижаларни такрорлашни режалаштиряпмиз. Шунингдек, бу йил Чемпионлар Лигасида ҳам улкан ғалабалар қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, – дейди Икром Алибоев.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика